Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

эдилар, мен: «Уларни тавба қилишларини сўранг. Тавба қилишса, саксон дарра уринг, тавба қилишмаса каллаларини олинг. Чунки улар ҳаром қилинган нарсани ҳалолга айлантирдилар», дедим. Умар уларни тавба қилишларини сўрадилар. Тавба қилишгач, ҳар-бирини саксон даррадан урдилар». Бу икки ҳадис Умарнинг саҳобалар билан ароқ ҳадининг миқдори тўғрисида маслаҳатлашганларига далолат қилади. Агар Умар шомлик ароқ ичганларга ароқ ҳади уриш хусусида эмас, уларнинг ароқ ичиб олиб, ояти каримани тафсир қилганлари хусусида маслаҳатлашганлар, шунинг учун ҳам Алий ҳаромни ҳалол қилиб олганлари туфайли уларни тавба қилдиртиришни, тавба қилмасалар ўлдиришни, тавба қилсалар, ҳар бирини саксонтадан уришни маслаҳат бердилар, дейиладиган бўлса, бунга жавобан, шундай бўлган тақдирда ҳам, юқоридаги Анаснинг ҳадисида маслаҳат сўраш ароқ ҳадининг миқдори ҳақидалиги очиқ айтилган, бунга Абдурраҳмоннинг:


«أَخَفُّ الْحُدودِ ثَمانِيْنَ»
«Ҳадларнинг энг енгили саксонтадир», деган гапи далилдир, дея оламиз. Ароқхўрнинг жазоси қирқта ёки қирқта атрофида дарралигини англатувчи ҳадисларнинг ворид бўлгани ва улардан Умар р.а.нинг ҳам хабардорлигини эътиборга оладиган бўлсак, бу ердаги маслаҳат сўраш, умуман ароқ ҳади миқдори хусусида эмас, қирқтадан ортиқ миқдори хусусида кетаётгани аниқ бўлади. Шу билан икки иш ойдинлашади. Бири - саҳобаларнинг ҳаднинг қирқтадан ортиқ ҳам бўлиши жоиз, деб тушунишлари, иккинчиси - саҳобалардаги ихтилоф қирқта эмас, қирқтадан юқори миқдор хусусида бўлгани.
Амирул мўминин Алий ибн Абу Толиб р.а. ривоят қиладилар:


«مَا كُنْتُ لِأُقِيمَ حَدًّا عَلَى أَحَدٍ فَيَمُوتَ, فَأَجِدَ فِي نَفْسِي إِلاَّ صَاحِبَ الْخَمْرِ, فَإِنَّهُ لَوْ مَاتَ وَدَيْتُهُ, وَذَلِكَ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يَسُنَّهُ»
«Ҳад тайинлаганим боис ўлиб қолган бирор кимсага ачинмасдим. Фақатгина ароқхўрга ачинардим. Агар у ўлиб қолса, товонини тўлаган бўлардим. Чунки Пайғамбар с.а.в. бу ишни қонунийлаштирмаган эдилар». Абу Довуд билан ибн Можа уни қонунийлаштирмаганлар, деган сўзни биз айтганмиз, дейишади. Унинг маъноси ўз оғизлари билан унинг миқдорини белгиламаган эдилар, деганидир. Бу ҳадисда Алий р.а. Пайғамбар с.а.в.

 

59-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222